118
Энди шифо излаб хорижга боришга ҳожат йўқ: мураккаб жарроҳлик амалиётлари юртимизда ўтказилмоқда
Миллий тиббиёт марказида ўтказилаётган мураккаб жарроҳлик амалиётилари ва яратилган шароитлар ҳақида марказнинг Жарроҳлик бўлими бошлиғи, Қон томир жарроҳи Учқун Нарзуллаев маълумотлари.
Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг Яшнобод туманида замонавий тиббиёт ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида бунёд этилган Миллий тиббиёт марказининг фаолият бошлаганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Шунга қарамай, бу ерда кўплаб беморларда жаҳон стандартлари даражасида мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилиб, улар соғлом ҳаётга қайтарилмоқда.
Марказда ўта мураккаб операциялар деярли ҳар куни амалга оширилади. Бунинг учун жарроҳлик бўлими Халқаро стандартларга мос, замонавий тиббий анжомлар билан таъминланган.
“Марказнинг юраги” бўлган жарроҳлик бўлими бир пайтнинг ўзида 18 нафар беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Бўлимнинг ишлаш тартиби бошқа бўлимлардан фарқ қилади: бу ерда ҳамиша шифокорлар, ҳамширалар ва ёрдамчи персоналдан ташкил топган гуруҳ беморларга шифо улашишга шай.
Бу ерда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш баҳоси арзон, сифатли бўлиб, имтиёзга эга беморларга бепул амалга оширилади.
Малакали, қўли енгил жарроҳлардан иборат жамоа дунёнинг ривожланган давлатларида малака ошириб, касбий тажрибасини орттирган.
Марказ йилига 3000дан ортиқ юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш имкониятига эга. Жумладан:
- аорта-коронар шунтлаш;
- эстетик-пластик хирургия;
- артропластика, орган ва тўқималарни кўчириб ўтказиш каби касалликлар бўйича жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.
Миллий тиббиёт маркази
Матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди