14:38 / 06.08.2024
53

Зангиотада алиментчи ота фарзандлари учун 4 хонали уй берди

Зангиотада алиментчи ота фарзандлари учун 4 хонали уй берди
Ажримлар сабаб юзага келадиган бола таъминоти билан боғлиқ ижро ишлари Бюро органлари иш юритувидаги ҳужжатларнинг катта қисмини ташкил этади. Бу каби даврий ижро ишлари муддатидан аввал тугатилиб,алимент билан боғлиқ муаммолар икки томонлама ижобий ҳал бўлса барча бирдек қониқади. Бунда айниқса ўртадаги вояга етмаган қора кўзларни нафақат моддий таъминоти балки келажагига бефарқ бўлмай,ўз оталик бурчини ҳис этган фуқароларнинг борлиги ҳам инсонни хурсанд қилади.

Бюронинг Зангиота туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Д.А.дан, ундирувчи З.А.га 3 нафар фарзандлари таъминоти учун ½ қисм миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Д.Абдуллахонов томонидан уч нафар фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пуллари эвазига тахминий нархи 600 млн. сўм бўлган 4 хонали уйни собиқ турмуш ўртоғи номига ўтқазиб бериш таклифи билдирилган. Ундирувчи З.А. розилиги асосида мазкур келишув амалга оширилиб, қарздор томонидан вояга етмаган фарзандлари таъминоти ўрнига 4 хонали уйни номига ўтказиб берган.

Шунинг асосида мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тугатилиб,амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада алиментчи ота фарзандлари учун 4 хонали уй берди