date
views 194

Самарқанддаги қурилишларда сифатсиз плиталар ишлатилгани аниқланди

Самарқанддаги қурилишларда сифатсиз плиталар ишлатилгани аниқланди
Самарқанддаги қурилишларда сифат гувоҳномаси бўлмаган плиталар ишлатилгани аниқланди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси хабар берди.

Кўп хонадонли уй-жойларни барпо этишда сифатли ва талаб даражасидаги қурилиш материаллари (бетон, плита, ғишт, арматура ва бошқалар) ишлатилишини таҳлил қилиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги қурилиш объектларида инспекция ҳамда тегишли ташкилотлар иштирокида таҳлиллар олиб борилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қурилиш учун ишлатилган материаллар мувофиқлик сертификатисиз, сифат гувоҳномаларини расмийлаштирмаган ҳолда ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилмоқда.

Жумладан, «Соғда қурилиш» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган PB 42.5х12, 42.5х10 маркали, «SAM VP» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган PK 3.3 х12 маркали ёпма плиталарга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмасдан реализация қилинган.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тушунтириш олиб борилди ва корхоналарга огоҳлантириш хати юборилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанддаги қурилишларда сифатсиз плиталар ишлатилгани аниқланди