Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани профилактика инспектори хотини ва ёшга тўлмаган фарзанди, сўнгра ўзини отиб ўлдирди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқеа 6 август куни соат 21:00 ларда Бўстонлиқ туманида профилактика инспектори яшаган хизмат хонадонида содир бўлган.
Бўстонлиқ тумани ИИБ ЖХХ XPБ профилактика инспектори (1996 йилда туғилган) турмуш ўртоғи (1996 йилда туғилган) билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик давомида ўзига бириктирилган “ПМ табел” қуроли билан турмуш ўртоғи ва 2024 йилда туғилган ўғлига ўқ узиб, қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг у ўз жиноий қилмишларидан қутулиб қолиш мақсадида “ПМ табел” қуроли билан бошига бир маротаба ўқ узиб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди