Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан янги HET Billing дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилди.
Қайд қилинишича, энди истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириши ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни кузатиб бориши мумкин.
Янгиланган тизим орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориш мумкинлиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ, янги биллинг дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 31 июлдан 5 августгача электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тизимни жорий этишдаги кечикишни бир қанча техник жараёнларни ўз ичига олгани, босқичма-босқич ишга туширилгани билан изоҳлади ва ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди