Фото: Видеодан кадр
Республиканинг уч ҳудудида ўқишга киритиш ва сертификат олиб бериш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.
ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қўштепа туманидаги мактаб ўқитувчиси Ёзёвон туманида яшовчи 3 нафар фуқарони Қирғиз давлат университетининг Қадамжой филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 600 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчиси қўлга олинган. У Амударё туманида яшовчи фуқарони Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган унинг шериги – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутахассиси ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Термиз шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс ўзининг ҳамшаҳарига инглиз тили бўйича “С-1” даражадаги тил билиш сертификатини олиб бериш эвазига 2 400 АҚШ доллари ва 1 млн 250 минг сўм олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди