14:54 / 09.08.2024
118

Ўзбекистонда дам олиш кунлари нисбатан салқин ҳаво бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари нисбатан салқин ҳаво бўлади
Дам олиш кунлари нисбатан салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқалади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Маълум қилинишича, 10—11 август кунлари ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 33-38 даража атрофида, республика жанубида 39-41 даражагача бўлади.

Бу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент вилоятининг ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда 11 август куни момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Тошкентда 10 августда ҳарорат кечалари 24-26 даража, 11 августда 22-24 даража, кундуз кунлари 10 августда 39-41 даража, 11 августда 34-37 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда дам олиш кунлари нисбатан салқин ҳаво бўлади