10:30 / 11.08.2024
70

Самарқандда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди

Самарқандда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди
Фото: Видеодан кадр
Самарқандда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимига ўзига чора кўрмаслик эвазига пора бермоқчи бўлганида ушланган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 8 август куни содир бўлган.

Маълум бўлишича, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари Паст Дарғом тумани Гўзалкент қўрғонида хизмат вазифасини олиб бораётганда 4Р-46 автомобил йўлидан келаётган ВАЗ-2107 машинасини тўхтатишган.

Ҳайдовчининг ҳужжатларини кўздан кечириш жараёнида у спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумонланиб махсус аппарат орқали текшириб кўрилган. Шунда ҳайдовчи маст қилувчи ичимлик ичиб машина бошқараётгани аниқланган.

Ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.

Шундан сўнг фуқаро машинани жарима майдонидан чиқариш ва ўзига нисбатан чора кўрмаслик эвазига ЙПХ ходимига 300 долларни пора тариқасида таклиф қилган.

ЙПХ ходимининг бу ҳақда вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзган билдирги хатига биноан 8 август куни ИИВ Шахсий хавфсизлик бошқармаси Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Паст Дарғом тумани прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда ҳайдовчи ЙПХ ходимига унинг хизмат хонасида 3 млн 550 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётганда қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди