18:00 / 12.08.2024
415

Президент: «Барча раҳбарларга чора қаттиқ бўлади»

Президент: «Барча раҳбарларга чора қаттиқ бўлади»
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида асосий масалага ўтишдан аввал давлат раҳбари йил бошида яратилган аҳолини банд қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг мутлақо янги тизими — Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаларининг ижросини таҳлил қилди.

Бу борада яхши натижа кўрсатаётган туманлар кўплиги, лекин айрим туман ҳокимлари, иқтисодий комплекс раҳбарлари бу ислоҳотларни тўлиқ тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Уйчи тажрибаси асосида республика бўйича 500 мингта янги иш ўринлари яратилди. Лекин 15 та туман ва шаҳар режаси 90 фоизга етмаган.

Ёки Сайхунобод тажрибаси асосида ҳар бир маҳаллада 10 тадан микролойиҳа қилиш зарур. Бу орқали республикада жами 132 мингта микролойиҳа ишга туширилиб, 242 мингта янги иш ўринлари яратилди. Бироқ 26 та тумандаги 46 та маҳаллада номигагина 1-2 та микролойиҳа қилингани танқид қилинди.

Бир ой олдин Ғиждувон тажрибаси асосида туман ҳокимларига 1 мингта маҳаллани ўзида “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш топширилган эди. Лекин бирорта туман ҳокими ҳисоб-китоб қилиб, нечта лойиҳа қилиши ва қанча иш ўрни яратиши бўйича режасини тасдиқлагани йўқ.

Зарбдор тажрибаси бўйича раҳбарлар ижро муддати 1 октябр, деб хотиржам юрганига қатъий эътироз билдирилди.

Мутасаддилар ушбу 4 та туман тажрибаси бўйича сусткашликка йўл қўйган барча раҳбарларга чора қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Сайхунобод ва Уйчи тажрибаларида камчиликларга йўл қўйган масъулларга жавобгарлик чораларини кўриш, қолоқликларни бартараф этиш топширилди.

Зарбдор тажрибаси асосида ҳар бир туман ва шаҳарда камида 5 тадан драйвер лойиҳани шакллантириш, Ғиждувон тажрибаси асосида 1 мингта маҳалланинг ўзида “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари лойиҳаларини тайёрлаб, йил якунигача ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Умуман, тажрибаларнинг ҳар бири бўйича масъулларга аниқ KPI белгиланиб, ижроси устидан қатъий сўров ўрнатилиши белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Барча раҳбарларга чора қаттиқ бўлади»