Фото: Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Кузда мазкур миқдор оширилиши ҳисобига тўлов нархи ҳам ошади.
Жорий йил 1 октябрдан Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилиб, 1 миллион 155 минг сўм этиб белгиланди.
Сафарбарлик чақирув резерви тўлов бадали бевосита меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробарига тенг. Яъни 1 октябрдан бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори ҳозирги 7 миллион 350 минг сўмдан 8 миллион 85 минг сўмга оширилади.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, сафарбарлик чақирув резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари хизматга олингандан кейин томонларнинг келишуви асосида, 1 йил мобайнида бирйўла ёки босқичма-босқич (бўлиб тўлаш орқали) амалга оширилиши мумкин.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланган пул бадаллари суммаси Мудофаа вазирлигининг “Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари” махсус ҳисобрақамида жамланади. Маблағлар муддатли ҳарбий хизматчиларга нафақа пулини тўлаш, вазирликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари таъминотига йўналтирилади.
Фуқаролар сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига 27 ёшга тўлгунга қадар олинади. Улар сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ даврида ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилиши, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистонга қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”