08:18 / 14.08.2024
255

Булунғур тумани ҳокими боксчи Ситора Турдибековага уй совға қилди

Булунғур тумани ҳокими боксчи Ситора Турдибековага уй совға қилди
Париж Олимпиадаси иштирокчиси, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова Самарқанд вилояти Булунғур туманида тантанали кутиб олинди.

Туман ҳокими Самандар Астанов боксчи қизнинг Париждаги турнирнинг нимчорак финалида хитой тайпейилик рақибига аламли тарзда мағлуб бўлганига қарамай, мусобақада муносиб иштирок этиб, олқишларга сазовор бўлганини қайд этди ва унга янги уй совға қилди.

Шунингдек, боксчининг ота-онасига эсдалик совғалар топширилди. Бу ҳақида ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадаси аёллар ўртасидаги бокс баҳсларининг -57 кг вазн тоифасида Ситора Турдибекова хитой тайпейилик Лин Ю Тинга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Булунғур тумани ҳокими боксчи Ситора Турдибековага уй совға қилди