125
Андижонда Ucell ходими компаниянинг қарийб 450 млн сўм пулини онлайн биржада ютқазиб қўйди
Фото: Depositphotos
Пахтаобод туманида Ucell ходими компаниянинг катта миқдордаги пулини онлайн биржада ютқазиб қўйди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.
Ҳукмда келтирилишича, 1999 йилда туғилган А.И. Ucell компаниясининг Пахтаобод тумани филиалида катта сотувчи вазифасида ишлаган. Йигит 2023 йилнинг октябр ойида компания томонидан мижозларга тўловлар учун ўтказилган 198 млн 900 минг сўм пулни Paynet иловасидан фойдаланиб, ўзининг номидаги банк пластик картасига ўтказиб олган. Сўнгра ушбу маблағни Bitcoin олди-сотдиси учун Binance криптовалюта биржасига тикиб юборган.
А.И. 2023 йил ноябр ойида шу усулда компаниянинг 249 млн 907 минг сўм маблағини ўз банк картасига ўтказиб, яна онлайн биржага тиккан. Аммо унинг омади келмаган ва компаниянинг жами 448 млн сўмдан ортиқ пулини ютқазиб қўйган.
Судда А.И. айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни қоплаганини, қилган ишидан пушаймонлигини айтган ва ўзига нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраган.
Суд қарори билан А.И. Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) содир қилганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 1 йил давлат ҳамда давлат улуши иштирокидаги корхоналарда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди