Музаффар Салиев, собиқ уй-жой коммунал хўжалиги вазири
2017 йилдан 2021 йилгача уй-жой коммунал хўжалиги вазири, 2021 йилдан 2023 йилгача Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Салиев Музаффар Халдарбаевич 7 йилга қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати маълум қилди.
Суд ҳукмида келтирилишича, у Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) “а” ва “в” бандлари, 209-модда (мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Музаффар Салиев 3 йил мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.
Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилгани хабар берилмоқда.
Бир неча суд ҳукми билан айбдорлардан 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни давлат фойдасига солидар тартибда ундириш белгиланган.
Собиқ вазир номига расмийлаштирилган Лада Pickup, Трекер автомобиллари, иккита хонадон, битта ҳовли, 14,6 минг долларлик маблағи етказилган зарарни қоплашга қаратилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди