18:36 / 16.08.2024
194

Ўзбеклардан миллионларни ўғирлаётган сохта трейдерлар

Ўзбеклардан миллионларни ўғирлаётган сохта трейдерлар
Фото: Getty Images
Ҳар 4 йилда криптобозорда ўзига хос ўсувчи цикл юзага келиб, ҳар хил янгидан янги криптолойиҳлар пайдо бўлади. Қарабсизки, мазкур индустриядаги ҳайпга асосланган лойиҳаларнинг медиа шовқини соҳадан мутлақо йироқ одамларни ҳам четлаб ўтмайди.

Лекин бугун биз гаплашадиган мавзу ҳали криптосфера ёки умуман трейдинг соҳасига кириб улгурмасданоқ фирибгарларга алданиб қолаётган ўзбекистонликлар ҳақида.

Instagram ижтимоий тармоғида трейдингга оид рекламага қизиқиш билдирган эдим. Менга аллақандай фирмадан қўнғироқ қилишди трейдинг билан шуғулланмоқчи бўлиб, сўров юборганимни айтишди. Ҳафталаб давом этган телефон суҳбатларидан кейин уларга инвестиция учун пул ўтказиб бердим. Менга молиявий маслаҳатчи бириктиришди. У билан бинойидек ишлаётгандим, орадан вақт ўтиб тўсатдан пулим платформада кўринмай қолди.

‘Молиявий маслаҳатчим’ эса ҳар гал турли рақамдан қўнғироқ қилиб, ўз хатойим билан пул йўқотганимни айтиб, яна инвестиция қилишга ундарди. Бироқ пулимни фирибгарларга бериб қўйганимни тушуниб етгандим ҳамки энди турли рақамлардан гўёки ъюристларъ йўқотилган маблағларимни тиклаб бериш ваъдаси билан юридик хизматлар таклиф қилиб, унинг учун ҳам тўлов қилишим кераклигини айтмоқда. Рад этсам ҳатто дағдаға қилишгача бормоқда
”, дейди фирибгарлик қурбони бўлган Нигора.

Сохта трейдерлар мақсад битта бўлгани билан биз мурожаатларни ўрганиш чоғида ранг баранг кейсларга гувоҳ бўлдик. Уларнинг кўпчилиги Telegram ижтимоий тармоғида содир бўлади. Баъзилари ихтиёрий бирор крипто-активингни бир манзилдан бошқасига ўтказганинг учун 3% кешбэк оласан дейишса, баъзилари ҳеч қандай савдо ҳақида гапирмай, биржада пул ютдингиз, фақат бу ютуқни ечиб олишингиз учун суғурта тўловини қиласиз, комиссия тўлайсиз, қонунийлаштириш учун яна тўлов қиласиз каби важлар билан давом этаверади.

Ҳеемера юридик фирмаси асосчиси Шерзод Абдулкасимовга кўра, бугунгача фирибгарлар ҳар бир жабрланувчи фуқародан ўртача ҳисобда 100-120 минг доллар миқдоридаги маблағларни ўзлаштирган. Улар асосан рус тилида мулоқот қилади, аммо нутқидан улар МДҲ мамлакатларидан биридан эканини англаш мумкин.

Мурожаатлар кўп лекин ҳамма ҳам уни камера қаршисида айтиб бера олмайди. Чунки бу жараёнда киши нафақат моддий йўқотиш билан балки алданиб қолишдек ҳиссий зарба билан ҳам юзлашади.

Афсуски ўзбекистонликлар орасида бу ҳолатга тушганлар бир неча юз эмас, 10 минглаб экани тайин. Уларнинг бари ҳам ишонувчанлигидан алданиб қолмаган. Мисол учун, фирибгардан шахсини очиқлашга доир саволлар сўрашган, аммо сохта трейдерлар моҳирона усул билан сохта сертификат, лицензиядан тортиб сохта паспортлар расмини ҳам ясашган.

Баъзида инсонлар олдига 100 та ҳақиқат билан битта ўзлари ишонишни хоҳлайдиган ёлғон кўндаланг қўйилса, улар ўша битта ёлғон ортидан кетади. Бу эса мавжуд муаммо осонликча ечим топмаслигини кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбеклардан миллионларни ўғирлаётган сохта трейдерлар