Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғининг хизмат хонасида номаълум шахс томонидан қолдириб кетилган файл папка ичидан 5 минг доллар чиқди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 16 август куни содир бўлган. Бўлим бошлиғининг хизмат хонасида қолдириб кетилган папка холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичида 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи борлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича зудлик билан вилоят бошқарма бошлиғи ва бошқа масъул ходимлар гувоҳлигида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда хизмат текшируви ўтказиш бўйича зарур ишлар амалга оширилган.
«Мавжуд вазият Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг шахсан назоратига олинди ҳамда ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўрнатилган тартибда хабардор қилинди. Айни вақтда зарур суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Назокат Уразова ҳалоллиги учун вазирнинг тегишли буйруғи асосида лавозим маошининг 3 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди