
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор тумани бўлим иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг 04.05.2018 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ж.М.дан ундирувчи Е.Н. фойдасига 282 млн. 536 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва шу кунниг ўзида Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.
Қарздорга берилган ихтиёрий муддатда қарздор фуқаро томонидан қарз суммалари тўлаб берилмагналиги сабабли Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Бўлим давлат ижрочиси Х.Убайдуллаев томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи Е.Н. фойдасига 282 млн. 536 минг сўм миқдоридаги пуллар тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказилиши таъминланди ва мазкур ижро иши тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар