Эндиликда тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда унга қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш бекор қилинади. Бу ҳақда Нукусда бўлиб ўтаётган президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида маълум қилинди, деб ёзади давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Мулоқотда ер бозори шаклланиши таъсирида янги инвестиция лойиҳаларида ер сотиб олиш харажатлари кескин ошаётгани қайд этилди.
Айтилишича, тадбиркор ерга катта харажат қилгандан кейин қурилиш, техника ва ускунага маблағи етмай қолаяпти.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти.
“Эндиликда тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда унга қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш бекор қилинади”, — дейилади хабарда.
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида сотилган ер бўйича харид суммасини уч йилгача, қолган ҳудудларда беш йилгача, 4 ва 5-тоифа туманлар учун эса ўн йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Энди тадбиркорлар дарҳол тўлов қиламан деса, 20 фоизгача чегирма берилади. Шунингдек, йирик лойиҳаларда ер қийматини тадбиркор устав фондига давлат улуши сифатида киритиши мумкин бўлади. Тадбиркор истаган пайтда бу улушни ўзи сотиб олиши мумкин.
Бу орқали шу йилнинг ўзида тадбиркорлар ихтиёрида 3 триллион сўм қолади. Шунингдек, қанчадан-қанча тадбиркорлар ери йўқлиги учун янги лойиҳа қила олмаётгани қайд этилди. Аксинча, “аукциондан сотиб олдим, энди мени мулким” деб, ерни қаровсиз ташлаб қўйган “уддабуронлар” ҳам кўплиги кўрсатиб ўтилди.
“Ер – энг чекланган ресурсимиз ва у доим иқтисодий наф келтириши керак”, — деди президент.
Шу боис, янги ерларни ажратишда биноларни лойиҳалашдан объектни топширишгача бўлган муддатлар мажбурий кўрсатилади.
Бунда қурилиш даврига ер солиғи бўйича 50 фоиз имтиёз берилади (вилоят марказларидан ташқари). Қурилишга рухсат олиш муддати давлат органи айби билан ўтказиб юборилса, қурилиш вақти шу муддатга узайтириб берилади. Муддатида бўлмаса, ер суд орқали қайтариб олинади ёки бошқа тадбиркорга сотилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди