Фото: Видеодан кадр
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди. Сочи олиб ташланди. Бу ҳақда “Дарё”га калтакланган аёлнинг танишларидан бири хабар берди.
Гулистон шаҳрининг “Бўстон” маҳалласидаги 4-мавзеда яшовчи Нилуфар исмли аёл ўзи ишлайдиган чойхонадан эри томонидан зўравонларча олиб кетилган.
"Ўша куни эри уни уриб, калтаклаб, судраб олиб кетди. Ҳамманинг кўз ўнгида калтакланган аёл кеча — 20 август куни танишининг уйига қочиб борган ва ундан яшириниш учун жой сўраган. Аёлнинг юзи кўкариб, аёвсиз калтакланган. Сочлари калга олинган", дейди исми сир қолишини сўраган манба.
Манбанинг маълумот беришича, аёлда эрининг зўравонлигидан ҳимояланувчи ордер бор.
"Бу аёл анчадан бери калтакланиб, “самосуд” қилинади. Қўлида ҳимоя ордери бўлса-да, фойдаси йўқ. Бу аёлга ҳеч ким ёрдам беролмаяпти. Эри бир кун уриб, ўлдириб қўймаса бўлди эди", дейди суҳбатдош. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”