Янги Тошкент шаҳри учун ер ажратиш ҳақида Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги 158,67 гектар ер майдони Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш ҳоким ўринбосари Ш.Маҳмудов зиммасига юклатилган.
Маълумот учун, Янги Тошкент шаҳрига ер ажратиш борасида 2023 йил 20 июлда Президентининг «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 232-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 568-сонли қарори қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Тошкент вилоятидан умумий ҳисобда жами 37 та МФЙ Янги Тошкент ҳудудига ўтаётганини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”