47
“Ташаббусли бюджет”да ғолиб лойиҳаларни молиялаштиришга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади
Фото: uza.uz
Жорий йил 22 августдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети сиёсати департаменти директори ўринбосари Шоҳруҳ Эшонқулов қайд этганидек, “Ташаббусли бюджет” жараёнини ташкил этишда фуқароларнинг фаоллиги ушбу лойиҳанинг янада аҳамиятли эканини кўрсатмоқда.
“Ушбу мавсумда фуқаролар томонидан 27 мингдан ортиқ лойиҳа илгари сурилган. Шундан 23 мингдан ортиқ қисми ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ танлаб олинди ва овоз бериш жараёнига ўтказилди. Ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш учун 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. Жорий мавсумнинг аввалги мавсумлардан фарқли тарафи шундаки, эндиликда “Ташаббусли бюджет” жараёнлари 4 босқичда ўтказилади.
Яъни, 6—26 июль кунлари таклиф киритиш босқичи, 26 июлдан 15 августга қадар модерация босқичи, 15—22 август кунлари саралашдан ўтган лойиҳалар бўйича тарғибот босқичи ва 22 августдан 1- сентябрга қадар саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилиши режалаштирилган. Ҳаммамизга маълумки, 2024 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 1-мавсумидан бошлаб “Бир фуқаро – бир овоз” тамойили жорий этилган. Бу эса ҳар бир фуқаронинг овоз беришда бир маротаба иштирокини ифода этади”, дейди Шоҳруҳ Эшонқулов.
Барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида эндиликда “Ташаббусли бюджет” доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳалла (ташкилот)лар учун навбатдаги икки мавсум доирасида танаффус эълон қилинади. Ушбу маҳаллалар учун лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Мазкур тартиб, яъни танаффус қўллаш амалиёти 2025 йил 2-мавсумдан бошлаб қўлланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди