10:26 / 23.08.2024
84

Акмал Ҳасанов “Чингиз Айтматов” медали билан тақдирланди

Акмал Ҳасанов “Чингиз Айтматов” медали билан тақдирланди
Фото: Olympic
Тошкентда ШҲТ ҳузуридаги халқаро халқ дипломатияси форумида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси устози Акмал Ҳасанов “Чингиз Айтматов” медали билан тақдирланди.

Қирғизистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мукофот ўзбек мураббийга Париждаги Олимпиада ўйинларида боксчи Мунарбек Сейитбек уулуга секундантлик қилгани учун берилди.

Менга ажойиб боксчи Мунарбекни қўллаб-қувватлаш бахти насиб этганидан хурсандман, биз қардош халқлар, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимизни ҳис қиламиз ва буни бутун дунёга кўрсатиш жуда муҳим. Қирғизистонда бокс ривожланмоқда, буни Мунарбек тимсолида ҳам кўрамиз. Бундай юксак мукофот ва қирғиз халқининг эътирофига сазовор бўлиш мен учун катта шараф”, деди Ҳасанов.

Унга қирғиз миллий либослари чопон ва оқ қалпоқ, Иссиқкўлга йўлланма ҳамда рассом Собитжон Бабажоновнинг сурати совға қилинди.

Акмал Ҳасанов қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек уулунинг 3 та жангида мураббийлик қилди. Финалда Сейитбек уулу ўзбекистонлик боксчи билан учрашди.

Қирғизистонда “Чингиз Айтматов” медали Қирғизистон Республикаси фуқаролари ва хорижликларни маданият, таълим, фан, адабиёт ва санъат соҳасидаги улкан ютуқлари, миллатлар ва элатларнинг маданиятини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга хизмат қилгани учун тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Акмал Ҳасанов “Чингиз Айтматов” медали билан тақдирланди