Фото: Google Images
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 августдаги 497-сон қарори билан Ҳудуднинг мастер-режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низом қабул қилинди.
Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-299-сон қарорига мувофиқ, шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ҳудудлар қисмларининг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳудудий ва иқтисодий ривожланишини режалаштириш ҳамда уларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мастер-режаларни ишлаб чиқиш тизими жорий этилмоқда.
Мастер-режалар ёки батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга қаратилган шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳавий ечимларни ўз ичига олади.
Ҳужжат билан Ҳудуд мастер-режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
- ҳудуд мастер-режасини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар;
- мастер-режани келишиш ва тасдиқлаш тартиби;
- ҳудуд мастер-режасини молиялаштириш манбалари.
Мастер-режа қуйидаги ҳолларда ишлаб чиқилади:
- ҳудуднинг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда;
- ҳудуднинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаганда;
- мастер-режа асосида бўш ер участкаси аукционга қўйилганда;
- қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва хўжалик мақсадидаги ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлашда.
Батафсил режалаштириш лойиҳаси, қурилиш лойиҳаси ва ушбу ҳудуднинг дизайн-коди билан бирга ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган мастер-режа шаҳарсозлик ҳужжати сифатида қабул қилинади.
Шаҳарсозлик ҳужжати сифатида ишлаб чиқилган мастер-режани тасдиқлаш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 22 августдан кучга кирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди
Собянин: Москвага ўнта дрон томонидан қилинган ҳужум қайтарилди
Курск амалиёти: Украина яна бир йўналишда хавф солмоқда
Лукашенко сўзларидан сўнг, Ереванда Беларус элчихонаси картошкабўрон қилинди
“Толибон” соқол қўймаган 280 дан ортиқ полициячини ишдан олди
Курск вилоятида темир-бетон бошпаналар ўрнатиш бошланди
Ўзбекистонда “ақлли” минитехникалар ишлаб чиқарилади
Роберт Кеннеди Трамп фойдасига президентлик пойгасидан чиқди