date
views 269

Мия фаолиятини яхшиловчи дори топилди

Мия фаолиятини яхшиловчи дори топилди
Иллюстратив фото
Саратонга қарши дори эрта босқичдаги Алцгеймер касаллигига даво бўлиши мумкин. Science журналида чиққан мақолада шу ҳақда сўз юритилади.

Олимлар лаборатория синовларида IDO1 ингибиторлари синфига кирувчи дорилар сичқонларда Алцгеймер касаллигининг эрта босқичида мия фаолиятини яхшилашини аниқлашди. IDO1 ферментини блокловчи бу дорилар тери, қон ва кўкрак бези саратонини даволаш учун тест синовларидан ўтказилмоқда.

IDO1 организмда триптофан аминокислотаси емирилишига жавоб беради. Шу билан бирга, у кинуренин бирикмасига айланади. Кинурениннинг меъёрдан ошиб кетиши нейронларнинг ишлашига ёрдам берувчи мия ҳужайралари — астроцитларнинг энергия билан таъминланишини ёмонлаштиради. IDO1ни блоклаш орқали кинуренинни меъёрга қайтариш мумкин. Шунинг баробарида астроцитлар ва нерв ҳужайралари фаолияти тикланади.

Олимларнинг фикрича, IDO1 ингибиторлари мия ҳужайраларида энергия ишлаб чиқарилишини яхшилаб, Алцгеймер касаллиги ривожланишини сусайтириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мия фаолиятини яхшиловчи дори топилди