Фотоколлаж: Kun.uz
«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.
Фармон билан Ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович - I даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланди.
Шунингдек, Олий суд раиси Исламов Бахтияр Джахангирович - «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Шу билан бирга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси Мавлонов Акмалхужа Юсупович «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Бундан ташқари, Париж-2024 олимпиадаси бокс турнири иштирокчиси, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими йўриқчи-спортчиси Турдибекова Ситора Шавкат қизи «Жасорат» медали билан тақдирланди.
Мукофотланган ходимларнинг тўлиқ рўйхати президент веб-сайтида келтирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Судланган барча мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш ташаббуси Давлат думасига киритилади
Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди
Украина АҚШ бомбалари билан Россия ҳудудига зарба берди (видео)
Қозоғистон ташқи сиёсатини танқид остига олган Лукашенкога эътироз билдирди
Стратосферадан интернет тарқатадиган улкан дирижабл синовдан ўтказилди
Исроил Фаластин президентига Ғазога киришни тақиқлади
Илон Маск миллионлаб одамларга нейрочип ўрнатмоқчи
Исроил ҳарбийлари Ғазодаги масжидда Қуръонни ёқиб юборди (видео)