14:52 / 26.08.2024
66

Жиззахда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жонивор аҳоли яшаш жойига келиб қолди

Жиззахда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жонивор аҳоли яшаш жойига келиб қолди
Фото: Жиззах вилоят Экология бошқармаси
Жиззах вилояти Бахмал туманида аҳоли яшаш жойларига келиб қолган Северцов қўйи табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, 25 август куни Бахмал ўрмон хўжалиги ҳудудига яқин жойлашган аҳоли гавжум яшаш жойларига Северцов қўйи — Қизилқум архари келиб қолган. Аҳоли вакилларидан бири архарни тутиб, Бахмал ўрмон хўжалигининг нозирларига топширган.

Қизил китобга киритилган, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жониворнинг умумий аҳволи нозирлар томонидан ветеринар кўригидан ўтказилди. Ҳар томонлама соғлом деб топилган жонивор Нурота давлат қўриқхонасига қарашли Falcon Solutcons МЧЖ ходимларига топширилди.

Маълумот учун, Северцов қўйи ёки Қизилқум архари Помир-Олой тоғлари таркибига кирувчи тоғлар қолдиқлари — Нурота, Оқтоғ, Молгузар, Туркистон, Зарафшон, Писталитоғ, Томдитоғ, Бўкантоғ тизмаларида учрайди. ХХ асрнинг ўрталарига келиб, бу тур кескин камайиб кетиб, айрим тарқалиш минтақаларида бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфида бўлган. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида мазкур тур Нурота давлат қўриқхонасида сақлаб қолинган. Бугунги кунда тур популяциясининг 80 фоизи Нурота қўриқхонаси ҳудудида учрайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жонивор аҳоли яшаш жойига келиб қолди