09:29 / 27.08.2024
35

Зангиотада ҳаракатланиб кетаётган Damas бутунлай ёниб кетди

Зангиотада ҳаракатланиб кетаётган Damas бутунлай ёниб кетди
Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳаракатланиб кетаётган Damas бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 26 август куни соат 15:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани “Қиргузар” МФЙ Назарбек темир йўли кўприги остида содир бўлган. Туркистон—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 1990 йилда туғилган У.М. бошқарувидаги Damas’нинг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчи бўлмаган.

Ушбу ёнғин натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиси соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада ҳаракатланиб кетаётган Damas бутунлай ёниб кетди