Дубайдан келган фуқаро 1,5 миллиард сўмлик соатни Тошкентга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда “Тошкент-Аepo” ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати.
Унга кўра, 24 август куни соат 02:40 ларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан Дубай-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон фуқароси тегишли тартибда текширилди.
Натижада унга тегишли бўлган қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, декларацияланмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, қиймати 1 миллиард 540 миллион 260 минг сўмлик 1 дона қўл соати борлиги аниқланди.
Жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.
Мазкур тартибни бузган фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227 19-моддаси билан жавобгарликка тортилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди