59
Бюджет харажатлари ҳақида гапирганларни ҳақоратлаган радиобошловчи: “Минг бор узр сўрайман”
Радиоэфирдан кадр
Радиобошловчи, вайнер Акмал Мирзо ва шоир Ботир Эргашев “Ориат доно” радиосида эфирга бериладиган “Биз ким” ток шоусида давлат ташкилотларидан бюджет пулининг қандай ишлатилаётганини сўраётган журналист ва блогерларни маломат қилгани ортидан кескин танқидларга учради.
Эшиттиришда Маданият вазирлигининг харажатлари билан бирга, олимпиада совриндорларининг тақдирланиши ҳақида ҳам гап кетган. Акмал Мирзо бунга сарфланган пуллар ҳақида гапирган шартли йўл қурувчиси ва қишлоқ хўжалиги мутахассисини “пандавоқи” дея ҳақоратлаб, улар боласини яхшироқ мактабга бериш ҳақида кўпроқ ўйлаши кераклигини таъкидлаган.
“Жаҳонгир Аҳмедовнинг зўр гапи бор-да. “Баъзида ўйлаб қоламан: биз фақат футбол ўйнашни ва кино олишни билмаймиз, қолган ҳамма нарсани қотирамиз-да”. Футбол масаласини ҳамма таҳлил қила олади-да, ҳайрон қоламан, мен билмайман шекилли футболни. Келинг, кези келганда гапириб қўяйлик, ўзбек футболи Осиёда 50 та давлатнинг ичида ўнинчи бўлса ҳам ўрни бор. Ўзбек бокси дунёда биринчи ўринда! Хўп, Баҳодир Жалоловга машина берилганини, қолган боксчиларга машина бермаслик керак эди деб таҳлил қилаётган сурбет! Сен ўзингнинг соҳангда Ўзбекистоннинг қаеридасан? Даражанг қаерда ўзи? Сенинг соҳанг ўзи дунёда қаерда? Марказий Осиёда давлат миқёсида олиб қарасанг қаерда?!
Йўл қурувчилари орасида Баҳодир Жалоловни муҳокама қилаётганлар бор-да. Йўлингни қил! Сифатли қилиб йўлингни қил! Бугун қишлоқ хўжалиги соҳасида 1-2 йил олдин ташхисини қўя олмаган, олдиндан сезмаган профессионал мутахассис бугун Баҳодир Жалоловни муҳокама қиляпти. Қўпол қилиб айтганда, 9-синфда ўқийдиган боласининг 3-синф билими йўқ миясида. Болангни яхшироқ мактабга бериш ҳақида ўйла, пандавоқи!” – деган вайнер.
Бунга жавобан Акмал Мирзонинг расмий саҳифаларидаги постлар, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолари остига минглаб негатив изоҳлар ёзилди. Шундан сўнг телебошловчи чиқиш қилди.
“Мен кечаги тарқаган ўша постлар, бизнинг “Биз ким” дастуридаги билдирган фикрларимизга билдирилаётган муносабатларга, фикрларга бир мурожаат билан чиқяпман. Мурожаатим бошида айтмоқчиман, дастурда биз айтган фикрлар ҳеч кимнинг буюртмаси эмас. Ҳозир айтмоқчи бўлган гапларим ҳам қайсидир бир ташкилот ёки инсоннинг тазйиқи остида эмас. Мен ўзимнинг виждонимга қулоқ солиб, бу гапларни гапиряпман.
Афсус, ҳамон контекстдан кесиб олинган видеоларга таяниб, муносабат билдириб юборяпмиз. Нимага? Нимагаки, кўрсатув бўлганига 1 ҳафта бўлди. Бир ҳафта давомида 400 марта томоша қилинди. Бор-йўғи 400 маротаба. Бир ҳафтадан кейин бу видеолар чиқиб келяпти. Кимларнингдир қўштирноқ ичидаги “қаҳрамонликлари” эвазига. Кечадан бери кўрсатув ҳали 1000 марта ҳам кўрилмади-да. Ўша видеолар чиққанидан кейин 500 маротаба ҳам кўрилгани йўқ кўрсатув. Тушуняпсизми? Лекин Facebook'да, Instagram'да 100 минглаб негатив комментариялар. Нимага биз фақат бердисини эшитиб, бунақа хулоса қилаверамиз? Кўрсатувни кўринг, у ерда бизнинг мақсадимиз нима эди? Олимпиадада ғолиб бўлган йигит-қизларни, уларга берилаётган совғаларни муҳокама қилаётган маълум бир одамларга қарата гапирганмиз, бу гапларни. Бошланиши шундан эди.
Ҳа, мен адашдим. Мен хато қилдим. Ҳаммамиз хато қиламиз. Нимада хато қилдим? Бизнинг гапириш оҳангимиз хато эди. Ва “баъзи бирлар” деган сўзни қўшмаганим хато эди. Мен бу учун халқимизнинг меҳнаткаш, яхши ниятли, ҳалол, вақтида солиқларни тўлайдиган одамларидан, дўстларимиздан узр сўрайман. Минг бор узр сўрайман. “Ориат доно” радиоси жамоаси номидан, “Биз ким” лойиҳаси номидан, Ботир Эргашев номидан минг бор узр сўрайман”, деди у.
Акмал Мирзо мурожаатининг давомида уни танқид қилган журналист ва блогерларни “чаласавод” дея таърифлаб, агар улар ҳам адашиб қоладиган бўлса, “пайҳон” қилиб ташлашини айтди.
“Энди ўша провокация қилаётган, контекстдан кесиб олинган видеони жойлаб, ундоқ эди, бундоқ эди деяётган ҳурматли чаласавод блогер ва чаласавод журналистлар, сизларга ҳам худо бор. Биз бир четга ёзиб қўйдик, барчангиз ҳақингизда. Маълум бир сайтлар ҳам бор. Ишқилиб сизлар адашиб қолманглар. Худо кўрсатмасин, агар адашиб қоладиган бўлсанглар, бизнинг ҳам қўштирноқ ичидаги шунақанги “армиямиз” бор, қўйворамиз, пайҳон бўлиб кетасизлар. Ишқилиб адашиб қолманглар”, деди у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди