
Юртимизда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш бўйича қатор қулайликлар, солиқ имтиёзлари яратилди. Айнан бугун бу имтиёз ва имкониятлардан фойдаланаётган хонадонлар сони ортмоқда.

Олимжон Юлдашев Тўрақўрғон туманидаги Шохидон МФЙ да истиқомат қилади. Бюронинг Тўрақўрғон бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлардан сўнг хонадонига қуёш панелини ўрнатди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан бевосита маҳалла фуқаролар йиғинларида энерготежамкор газ жиҳозлари, қуёш паннелар ўрнатиш орқали тежамкорлик ва самарадорлик юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказишмоқда. Натижада, қисқа вақт ичида олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлардан сўнг 15 дан ортиқ хонадонларга турли қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар