14:09 / 01.09.2024
3

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклади
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклаб, мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги мавқеи мустаҳкамланаётганини таъкидлади,дея хабар берди Кремль сайти.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг. Мамлакатингиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлидан дадил қадам ташлаб, минтақавий кун тартибидаги муҳим масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этиб, жаҳон миқёсида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда. Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик характерига эга. Москва ва Тошкент турли йўналишларда фаол ҳамкорлик қилмоқда, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик қилмоқда”, — дейилади табрик матнида.

Путин, шунингдек, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш манфаати йўлида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни кучайтиришга ишонч билдирди.

Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали дўст халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш манфаатлари йўлида конструктив икки томонлама алоқаларни изчил оширишда давом этамиз”, — дейилади табрикда.

Россия етакчси, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарига мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, мамлакатнинг барча фуқароларига бахт ва фаровонлик тилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклади