17:00 / 01.09.2024
36

Электр энергияси ва газ учун қарздорликни ундиришга энди аризачидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади

Электр энергияси ва газ учун қарздорликни ундиришга энди аризачидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади
“Ижро ишини юритиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Эндиликда МИБга истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги аризага қарздор жисмоний шахс энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.

Истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруғини бериш ҳақидаги аризага ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагиларнинг кўчирма нусхалари ҳам илова қилинади:
  • истеъмолчи билан тузилган шартноманинг;
  • пеня ҳисобланиши тўғрисидаги ва истеъмолчини тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узиш ҳақидаги огоҳлантириш кўрсатилган, қарзни тўлаш тўғрисидаги талабнинг, шунингдек унинг истеъмолчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг;
  • истеъмолчи тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг.

Почта харажатларини ундириш тартиб-таомилини соддалаштириш мақсадида қарздор жисмоний шахслардан почта харажатларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади.

Ҳужжат 28 августдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электр энергияси ва газ учун қарздорликни ундиришга энди аризачидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади