15:41 / 07.09.2024
19

Британия Ўзбекистонда транспорт лойиҳаларини ривожлантиришга қизиқиш билдиряпти

Британия Ўзбекистонда транспорт лойиҳаларини ривожлантиришга қизиқиш билдиряпти
Фото: Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Британия элчиси Тимоти Смарт билан учрашди.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, элчи Британиянинг Ўзбекистон билан транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни, хусусан, инфратузилма, автомобил ва темирйўл транспорти соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантиришга бўлган қизиқишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, мамлакатнинг энг йирик кредит агентликларидан бири UK Export Finance иштирокида Туркия ва Жанубий Кореянинг транспорт лойиҳаларини молиялаштириш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Вазир Илҳом Маҳкамов Британия билан инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, Транспорт университети билан қўшма ўқув дастурларини ташкил этиш, шунингдек, авиарейсларни йўлга қўйиш йўналишда ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Британия Ўзбекистонда транспорт лойиҳаларини ривожлантиришга қизиқиш билдиряпти