20:39 / 09.09.2024
41

Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди

Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз дарё бошқармаси давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти бўлими мансабдор ходими ушланди.

Қайд қилинишича, у Қарши туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан махсус техникалар ёрдамида Қашқадарё атрофидан ноқонуний равишда қум қазиб олинаётганини аниқлаган. Сўнгра, унга нисбатан чора кўрмаслик ва ушбу ноқонуний ҳолат юзасидан жарима майдончасига жойлаштирилган экскаватор-юклагич техникасини чиқариб бериш, шунингдек, келгусида қум қазиб олишида раҳнамолик қилиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган.

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Бошқа ҳолатда, Сурхондарё вилоятидаги қурилиш объектларида назорат ўлчов фаолиятини амалга оширувчи корхонанинг етакчи мутахассиси Жиззах вилоятида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида, қурилиш ишлари бўйича қўшиб ёзиш ҳолатларини текширув хулосасида кўрсатмаслик ҳамда танишлари орқали тергов жараёнларида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн сўм талаб қилган.

ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мутахассис 150 млн сўм олган вақтида ушланган.

Ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ҳамда 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди