
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Қ. фуқаро А.Г.га жами 3 400 долларни 43,2 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Тадбир давомида унинг ёнидан 6 500 рубль, 67 млн сўм ва 5 евро пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар