
Мажбурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор “N.M.D.” корхонасидан ундирувчи АИТБ “Ипак йўли” фойдасига 524.954.853 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Бюронинг туман бўлими томонидан қонун талаби асосида берилган ихтиёрий муддатда қарздор корхона қарз суммаларини тўламагани оқибатида гаров мулки бўлган “DAF” русумли автотранспорт воситаси хатланиб ва банд солинган.
Ҳозирда гаров мулкини аукцион савдоларига чиқариш мақсадида ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар