21:05 / 11.09.2024
48

Аҳволи оғир маҳаллалар ва энг камбағал оилалар амалдорларга бириктирилади

Аҳволи оғир маҳаллалар ва энг камбағал оилалар амалдорларга бириктирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари камбағал оилалар хонадонига кириб, бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди”, – деди президент.

Шу боис, келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 млрд доллар ажратилади.

Бу маблағларнинг 1,2 триллион сўми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади. Яна 2 триллион сўм ҳисобидан энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.

Бу ишларни амалга ошириш учун вазирлар, ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма бошлиқларидан иборат 250 нафар раҳбарга энг оғир мингта маҳалла боғлаб берилади.

Шунингдек, вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳволи оғир маҳаллалар ва энг камбағал оилалар амалдорларга бириктирилади