
Фото: МИБ
Тошкент вилоятида алимент тўлаш билан боғлиқ рекорд қайд этилди, деб Zamin.uz’га хабар берди Мажбурий ижро бюроси.
Таъкидланишича, Тошкент туманида аёл 3, 4 ва 6 ёшли фарзандлари таъминоти учун 18 ёшгача бўлган алимент қарздорлигини тўлаш истагини билдирган. Боиси аёл даволаниш учун чет элга чиқиши керак бўлган. Алиментдан қарздорлиги ва шу сабабли МИБ тақиқи бўлгани учун аёл даволанишга кета олмаётган бўлган.
Уч нафар фарзанд учун 2039 йилгача алимент тўлови 1 млрд 748 млн 902 сўм этиб ҳисобланган ва ушбу сумма ундирувчига топширилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар