19:02 / 12.09.2024
33

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ, ИИВ ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ, ИИВ ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари учрашув ўтказди
Фото: Туркия ТИВ
12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар, ички ишлар вазирлари ҳамда хавфсизлик хизмати раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон тарафда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовлар қатнашган.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка ташкилоти директори Ибраҳим Калин уч томонлама форматдаги музокараларнинг меҳмони бўлган.

Учрашувда минтақавий муаммолар билан бир қаторда терроризм ва экстремизм, тартибсиз миграция ва контрабандага қарши биргаликда курашиш йўллари муҳокама қилинди. Шунингдек, музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги аниқ ҳамкорликни институционаллаштириш ва тизимли давом эттириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.

«Йўл харитаси» сиёсий ҳамкорлик ва парламент дипломатияси соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ қадамлар: савдо, иқтисодиёт ва инвестициялар, мудофаа, хавфсизлик ва ички ишлар ҳамда маданий-гуманитар соҳаларни ўз ичига олади, дейилади Туркия ТИВ хабарида.

Аввалроқ, Тошкентда Туркия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтгани хабар берилган эди.

Туркия расмий доиралари бугун, шунинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади. Президент матбуот хизматига кўра, учрашувда икки мамлакат етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Туркия ТИВ, ИИВ ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари учрашув ўтказди