date
views 101

Самарқанд вилоятида мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди

Самарқанд вилоятида мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда Пахтачи туманидаги 8-умумтаълим мактабига оид видеолавҳа тарқалди. Унда директор мактабда қарта ўйнаб ўтиргани ва директор ўринбосари ўқувчи қизларни калтаклаётгани акс этган.

Ушбу ҳолат Пахтачи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганиб чиқилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабатида маълум қилинди.

Расмий муносабатда келтирилишича, видеолавҳадаги ҳолатлар ҳақиқатан Пахтачи туманидаги 8-умумтаълим мактабига тегишли экани тасдиғини топган. Мактаб директори ва мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд вилоятида мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди