14:45 / 14.09.2024
31

Саида Мирзиёева: “Ўзбекистон ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўла-тўкис бажаришга бел боғлаган”

Саида Мирзиёева: “Ўзбекистон ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўла-тўкис бажаришга бел боғлаган”
Фото: Саида Мирзиёева Telegram канали
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева оиладаги зўравонликларга қарши кураш бўйича Ўзбекистон минтақада етакчига айланганидан фахрланишини маълум қилди.

"Биз нуфузли халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари: ЖСТ Бош котиби Нгози Оконжо-Ивеала, БМТ Европа иқтисодий комиссияси Ижрочи котиби Татьяна Молчан, БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) Бош котиби Ребека Гринспан, ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреесус, Халқаро меҳнат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Beatэ Андреес билан бир даврада мулоқот ўтказдик. Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни биргаликда муҳокама қилдик.

Фото: Саида Мирзиёева телеграм канали
Мен оиладаги зўравонликларга қарши кураш бўйича мамлакатимиз минтақада етакчига айланганидан фахрланаман.

Биз барча учун тенг имкониятлар яратишга интилиб, хотин-қизлар ҳуқуқларини янада кенгайтиряпмиз. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, таълим ва ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар — Ўзбекистон ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўла-тўкис бажаришга бел боғлаган.

Фото: Саида Мирзиёева телеграм канали
Ислоҳотлар ва ЖСТга аъзолик йўлида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун халқаро ҳамжамиятга миннатдорлик билдираман", деб ёзди Саида Мирзиёева.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева: “Ўзбекистон ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўла-тўкис бажаришга бел боғлаган”