73
Қашқадарёда солиқчилар ресторанда қарзга еб-ичиб, кейин тадбиркорни текширгани ва қаматиб юборгани айтилмоқда
Кўкдала тумани солиқ инспекцияси / Фото: Вилоят солиқ бошқармаси
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани солиқ инспекцияси ходимлари 12 август солиқчилар кунини нишонлаш учун ҳудуддаги “Моварауннаҳр” ресторанида қарзга еб-ичгани ва пулини сўраган тадбиркорга текширув эълон қилиб, 6 суткага қаматгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда ресторан эгаси Анвар Янгибоев Daryo нашрига гапириб берган.
“12 август куни солиқчилар куни экан. Ўша куни тумандаги солиқчиларнинг тўрт-беш нафари келиб, кечки пайт банкет қилмоқчи эканини айтди. Жой қилиб беринг дейишди. Ўзлари билан олиб келинган бир яшик ароқ ва газли ичимликларни ташлаб кетишди ва кечки пайт соат 7 ларда йиғила бошлади. Ўша куни солиқчилар тонгги 03:00 гача жуда тартибсиз ўтиришди, кўп идишлар синдирилди. Бироқ ҳисоб-китоб қилмай кетишди. Ҳатто раҳмат ҳам айтишмади.
Уч кундан кейин ҳудудимизга масъул бўлган Озод исмли инспекторга телефон қилиб, ўша куни яхши ўтдими, камчилик бўлмадими, болалар яхши хизмат қилдими, деб сўрадим ва ҳисоб-китоб бўлмаганини айтдим. Раҳбарининг аввалдан меҳмонлари бўлганини, қарзи борлигини эслатдим-да, “уни сўрамаяпман, лекин бунинг ҳисобини қилиб кетмасангиз бўлмайди. Мен бутун туманнинг харажатини кўтара олмайман”, дедим. Озод: “Ҳисоб-китоб қиламиз ака, ёпилади”, деди. Лекин келмади”, – деган бу ҳақда Daryo'га гапириб берган тадбиркор.
Унинг сўзларига кўра, бу мулоқотдан кейин ресторанга 3 нафар солиқчи келиб, ўша кунги еб-ичар ҳисобини кўрган, лекин ҳисоб-китоб қилинмаган.
“Эртаси куни яна Озодга телефон қилиб, солиқчилар келишибди, лекин ҳисобни тўлашмабди, дедим. Озод бу ҳақда бошлиққа айтаман деди ва эртаси куни соат 2 ларда 2 миллион 900 минг сўм пул олиб келяпти. Ўзи жами ҳисоб-китоб ўзлари ароғи ва газли ичимликларини олиб келишгани боис 3 миллион 400 минг сўмдан сал ошганди. 2 миллион 900 минг сўмни олиб, бу банкет учунми ёки эски қарзларми, дедим. “Банкет учун олинг буни, эски қарзларни бошлиқнинг ўзи билан гаплашасиз”, деди. Хўп деб пулни олиб қолдим ва ичкарига кирдим. Озод солиқчи кетди. Орадан ярим соат ҳам ўтмади, хонамда ўтиргандим ходимларим солиқчилар келишди, деди.
Чиқсам, 2 киши турибди. Бу солиқчиларни илгари танимас эканман, фақат банкетда кўргандим. Улар рестораннинг 35 миллион сўм атрофида солиқ қарздорлиги борлигини, ёпмоқчилигини айтди”, – деган тадбиркор.
Унинг айтишича, юзага келган 35 миллион сўмлик қарздорлик мулк солиғи бўлиб, бу миқдор ҳар кварталда ошиб борган. Бу сумма ичида чек бермаганлик учун жарима ҳам қўйилган. Лекин бу ҳақда тадбиркорга ҳеч ким хабар бермаган. У буларнинг барчаси ўша кунги банкет пулини сўрагани учун бўляпти, деб тахмин қилган.
“Қонуний тартибда келишлари кераклигини айтиб, улардан ресторандан чиқиб кетишни талаб қилдим. Ўзим ҳам чиқаришга уриндим. Шунда солиқ ходимининг устидаги кўйлаги тугмаси узилган экан”, дейди Анвар Янгибоев.
Унинг сўзларига кўра, 6 сентябр куни бу ишни кўриб чиққан Кўкдала туман суди тадбиркорнинг солиқчиларга қилган хатти-ҳаракатини қоралаб, унга 6 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси ҳолатни назоратга олгани, воқеа ўрганилаётганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!