Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси
Бекобод шаҳридаги “Фарҳод” чегара постида тошбақа олиб кетаётган тожикистонлик шахс ушланди. Ҳолат Тошкент вилояти Экология ҳамда божхона бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган. Бу ҳақда Kun.uz’га Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, 1989 йилда туғилган, Тожикистон фуқароси бўлган Ё.Б. Ўзбекистондан 400 дона Ўрта Осиё чўл тошбақасини олиб чиқиб кетаётганда тўхтатиб қолинган. Ушбу тошбақа тури Қизил китобга киритилган.
Бошқармага кўра, ноёб эндимек тур ҳисобланган ушбу тошбақаларни мамлакатнинг барча адирликларида кўриш мумкин. Улар кўпроқ мустаҳкамлашган қумлар, чўлларда яшаб, тоғда денгиз сатҳидан 1300 метр баландликкача кўтарилади. Баъзан водийдаги сийрак майсали даштлар ва қишлоқ хўжалиги ерларида ҳам учрайди.
Табиий популяциясини сақлаб қолиш мақсадида мазкур тур Қизил китобнинг янги нашрига киритилган.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузарга қонуний чора кўриш учун ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган. Тошбақалар эса вақтинча сақлаш учун Зангиота туманидаги “Табиат бағрида” питомнигига топширилган. Кейинчалик улар табиат бағрига қўйиб юборилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади