135
Қашқадарёда хотинини келинлари, ўғли ва набираларининг олдида ёқиб юборган шахсга ҳукм ўқилди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида хотинини келинлари, ўғли ва набираларининг ёнида ёқиб юборган эркакка ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Й.Р. Яккабоғ тумани, “Шерозий” маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйда қонуний никоҳида бўлган турмуш ўртоғи Р.Э. билан бир хонадонда яшаб келиб, тахминан 2014 йил март ойидан бошлаб 2024 йил 22 апрель кунига қадар турмуш ўртоғини хиёнатда айблаб, у билан доимий низолашиб келган.
Эркак 22 апрель куни соат тахминан 20:00 ларда маст ҳолатда яшаш уйининг ҳовлисидаги супада дам олиб ётганида, турмуш ўртоғи Г.Рахимованинг телефонда гаплашиб, суҳбатдошига эрини назарда тутиб “ифлос уйда, эртага ишга кетганидан кейин гаплашамиз” деган гапларини эшитиб қолган.
Шундан сўнг уни ўлдириш мақсадида ҳовлидаги 1 литр ҳажмли елим идиш (баклажка)да турган бензинни олиб, турмуш ўртоғи ўтирган уйга кирган. Икки келини, вояга етмаган ўғли ҳамда бешикда ётган невараларининг кўз ўнгида уларнинг ҳаётини хавфга солиб, аёлга “сени ўлдирмасам, қутулмас эканман” деб, унинг юз ва кўкрак қисмларига баклашдаги бензинни сепиб, ўта шафқатсизлик билан ёқиб юборган ва ёнаётган турмуш ўртоғига ёрдам бериш чорасини кўрмасдан, ҳодиса жойидан кўчага чиқиб кетган.
Шу ерда бўлган келинлари ҳамда ўғли сув сепиб оловни ўчириб, тез ёрдам машинасида Яккабоғ туман шифохонасига олиб келган ҳамда тиббиёт ходимларининг кўрсатган малакали ёрдами натижасида аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Эркак судда айбига иқрорлигини ва чин дилдан пушаймонлигини, жабрланувчидан ҳам кечирим сўраганини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, суддан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради.
Айбдор Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисмининг “д, ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга шу модда билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бундан аввал Сурхондарё вилояти Музработ туманида хотинини тириклайин тандирга солиб, ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилган эди. Суд эркакни Жиноят кодексининг 97-моддасси (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топган ва унга нисбатан 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...