19:44 / 16.09.2024
25

Давлат ўрмон хўжалиги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Давлат ўрмон хўжалиги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: Прокуратура департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро П.Д. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаролар А.Д. ва Х.Н.га Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигига тегишли ер майдони ҳудудидан узоқ муддатли ижара шартномаси асосида ажратилган 2 гектар ер майдонини фуқаро Ф.Ш.га 61 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Т. фуқаро А.П.нинг яқин қариндошига Асака тумани “Ёшлар саноат зонаси” ҳудудидан ажратилган 5 сотих ер майдонини гўёки туман ҳокимлигида ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Конимех туман булими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Б. аукцион савдоси орқали сотиб олган Қизилтепа туманидаги 3 сотих ер майдонини ҳамда ушбу ҳудудга туташ яна 4 сотих ер майдонини фуқаро Х.П.га 15 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ер майдони ҳужжатларини 4 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, жами 19 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. фуқаро А.Б.нинг ишончига кириб, унга Янгибозор тумани “Халқобод” массивида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 6 сотих майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 17,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат ўрмон хўжалиги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди