00:33 / 17.09.2024
54

Баланд тоғларда қор ёғиши мумкин: ҳафталик об-ҳаво маълумоти

Баланд тоғларда қор ёғиши мумкин: ҳафталик об-ҳаво маълумоти
Бугун Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан бироз нам ҳаво массалари кириб келиши бошланди.

Кун давомида республика бўйича ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Самарқанд, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

17 сентябрда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

18 сентябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. 19 сентябрда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

20 сентябрда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари 25-30 даража, баъзи жойларда 32 даражагача, кечалари 12-17 даража бўлади.

Шамол ўзгарувчан йўналишда бироздан ўртача тезликгача эсади, 16 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 16-17 сентябрь ва 19-20 сентябр кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Пойтахтимизда: 16 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 29-31даража бўлади. 17 сентябрда куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади. 18-20 сентябрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 19 сентябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 26-29 даража бўлади.

Шамол ўзгарувчан йўналишда 3-8 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Баланд тоғларда қор ёғиши мумкин: ҳафталик об-ҳаво маълумоти