Фото: Тошкент шаҳри ИИББ
Тошкентда одамларнинг мулкини фириб ва алдов йўли билан эгаллаган 3 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар берди.
Қайд қилинишича, 1989 йилда туғилган Роминов Сардор Фарходович, 1990 йилда туғилган Юлдашев Бахтиёр Хабибулла ўғли, 1993 йилда туғилган Хусаинов Тимур Рустамович Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қўлга олинган.
Ушбу шахслар одамларга фоиз эвазига пул бериб, қарз олган шахснинг номида бўлган турар-жой ва бошқа кўчмас мулкларини гаров эвазига ўз номига расмийлаштириб олган.
Одамлар белгиланган муддатда қарзни бермаган тақдирда уй-жойдан оиласи билан чиқариб юбориш ва мулкини тортиб олиш билан шуғулланган. Шу билан бирга, гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3-4 баробар кўп бўлган. Шунингдек, улар фуқаро билан қарз ёки олди-сотди шартномаси тузилганидан сўнг, келишилган суммадан кам миқдорда пул берган.
Қайд қилинишича, гумондорларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди