Фото: Лайк Трэвел Путешествия
Россиялик трэвел-блогер (саёҳатлар ҳақида блог юритувчи) аёл Ўзбекистон поездининг плацкарт вагонида сафар қилиб, ҳеч кимга, ҳеч қачон бундай қилмасликни тавсия этди. У Дзен платформасидаги «Лайк Трэвел Путешествия» блогида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Аёлнинг сўзларига кўра, у феврал ойи охирида Ўзбекистоннинг учта шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Хивада бўлган. Шаҳарлар орасида поездда саёҳат қилган ва кўпинча плацкарт вагонининг юқори ўриндиғидан жой топган. Бироқ, аёлга вагонлардаги иситиш тизими кўпроқ муаммо келтирган — улар жуда иссиқ бўлган.
Блогернинг сўзларига кўра, поезддаги барча маҳаллий аёллар камтарона кийинган ва жуда иссиқ бўлганига қарамай, устки кийимларини ечмаган. Шунинг учун аёл улардан ўрнак олишга ва чидашга қарор қилган. Бироқ, эрталаб у қолган саёҳатчиларнинг ортиқча кийимларидан қутулганини пайқайди.
«Ўзбек поездидаги туним чинакам синовга айланди, мени фақат меҳрибон, ижобий ва жуда меҳмондўст ўзбеклар қутқарди, улар билан мулоқот қилиш учун мен шундай иссиқ кечага чидадим», деб хулоса қилди аёл. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...