Давлат стандартларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам қонуний томондан таъқиқланган ҳам инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 2024 йил 2 августдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 1-қисми, 186-моддаси 1-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш), 186-1-моддаси (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) 2-қисми билан судланган О.Ш.га оид жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида олинган 6 минг 456 дона ароқ маҳсулотини йўқ қилиш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Деҳқонобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 12 сентябрь куни мазкур маҳсулотлар тегишли ташкилотлар ҳамда холислар иштирокиди йўқ қилинди.
Қўлбола усулда ишлаб чиқарилган мазкур ичимликлар не-не инсонларда турли касалликларни келтириб чиқармаган дейсиз ва яна қанча одамларни заҳарлаши мумкин эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...