Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгаши томонидан кўриб чиқилди.
12 сентябр куни қабул қилинган қарорга кўра, нархлар 15 фоизга оширилади. Жумладан, аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 121 617 сўм/Гкал бўлади.
Шунингдек, юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга ошади — 1 Гкал учун 244 497 сўмга.
Янги тарифларнинг амалга киритилиш санаси маълум қилинмаган.
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархлари аҳоли учун сўнгги марта шу йил апрел ойида, юридик шахслар учун 2023 йил охирида оширилган эди.
Иссиқлик таъминоти хизматлари Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан кўрсатилади. Шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг 14 фоизини тўлайди, қолгани шаҳар бюджетидан субсидия шаклида қопланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...