
Фото: Getty Images
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси (CIA – Confederazione Italiana Agricoltori) президенти Кристиано Фини билан учрашув ўтказди.
CIA президенти Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда жадаллашаётгани ва мамлакат қишлоқ хўжалигидаги юксак салоҳиятидан хабардорлигини маълум қилди.
"Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрмиз", – деди Кристиано Фини.
Мулоқот давомида томонлар қишлоқ хўжалигида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, хусусан, савдо ва инвестиция, илғор технологияларни жорий этиш, илмий тадқиқот ва таълим соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Италиянинг ирригация, уруғчилик, кўчатчилик, боғдорчилик, маҳсулотларни қадоқлаш ва қайта ишлаш борасидаги тажрибасини ўрганиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар